Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
Ўлимларнинг учтаси ЙТҲ, бири касаллик билан боғлиқ.
Туркияда сўнгги 3 кунда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 11 июн куни Истанбулдаги Шимолий Мармара автомагистралида ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда ўзбекистонлик 31 ёшли А.Ҳ., унинг туркиялик турмуш ўртоғи ва 2 ойлик фарзанди (хабарда бола ҳам Ўзбекистон фуқароси сифатида келтирилган) ҳалок бўлган.
12 июн куни эса Тузла туманида ЙТҲ юз берган. Унда 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Н.М. оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.
Шунингдек, узоқ вақт онкологик касаллик билан курашиб келган 58 ёшли аёл ҳам Истанбулдаги шифохоналардан бирида ҳаётдан кўз юмган.
Бош консулхона Миграция агентлиги билан ҳамкорликда жасадларни ватанга юбориш ва бошқа зарур масалалар юзасидан тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилаётганини билдирган.
Аввалроқ Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этганди.
Мавзуга оид
05:32
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
10:56 / 11.07.2026