Жамият | 19:45 / 14.10.2016
8165
1 дақиқада ўқилади

Дўконга ташриф буюрган британиялик бир неча сония ичида тўртта телевизорни синдирди

Сент-Остелл шаҳридаги (Британиянинг Корнуолл графлиги) дўконлардан бирига ташриф буюрган эркак харидор тасодиф туфайли бир неча сония ичида тўртта плазма теливезорини синдирди. Воқеа видеокузатув камераларида қайд этилган, деб ёзмоқда The Press and Journal.

Видеода равшан бўлишича, эркак икки қатор қилиб қўйилган телевизорларни кўриш учун тиззалаб олади. Шунда у мувозанатини йўқотади ва телевизорларга тегиниб кетади: иккита телевизор қулайди. Харидор ўзини ўнглаб олмоқчи бўлади ва ортидаги яна иккита телевизорни қулатиб юборади.
Эркак эхтиётсизлиги оқибатида 5 минг фунтга тушгани маълум қилинган.

 

Мавзуга оид