Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод туманидаги озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлди
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида, Авиасозлар кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконида 30 ноябр куни туш пайти ёнғин содир бўлди. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари тезкор етиб келиб, ёнғин қисқа вақт ичида ўчирилди, жабрланувчилар қайд этилмади.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Кеча, 30 ноябр куни соат 12:41 да Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлгани ҳақида 112 ягона тезкор ҳаракат тизими орқали шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Маълумотга кўра, ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 12:47 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 12:58 да қуршаб олинган ва соат 13:07 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.
Мавзуга оид
21:16 / 21.03.2026
“Zamin qurilish”нинг “Rohat” турар-жой мажмуаси масъуллари қамоққа олинди
11:05 / 17.03.2026
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
08:51 / 16.03.2026
Юнусободда шахсий хонадонда ёнғин содир бўлди
08:34 / 16.03.2026