Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда цирк гумбази одамлар устига тушиб кетди
Франциянинг Корсика оролидаги Аяччо шаҳрида кўчиб юрувчи цирк гумбази томоша вақтида одамлар устига тушиб кетди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Оқибатда 23 киши жабр кўрган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. Гумбаз кучли шамол туфайли тушиб кетган.
Бу вақтда цирк ичида 350 га яқин бола бўлган. Саросима бошланган, одамлар бақир-чақир қилиб ташқарига югура бошлаганлар. Асосан катта ёшлилар жароҳат олган.
Ҳозир воқеа жойида бир нечта ўт ўчириш бригадалари, қутқарувчилар ва полиция иш олиб бормоқда. Брезент ва металлдан йиғилган конструкцияни йиғиштириб олишга ёмон об-ҳаво шароити халақит қилмоқда.
Воқеа юзасидан маҳаллий ҳукумат томонидан инқироз маркази тузилди.
Мавзуга оид
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026