Ёруғлик диодларининг ўрнини босувчи органик молекулалар олинди
Хитойлик мутахассислар ёруғлик диодларининг ўрнини босувчи органик молекулалар яратдилар. Улар хона ҳароратида ва ёруғлик диодларидан икки баробар кучлироқ нур тарқатади, деб хабар бермоқда EurekAlert!.
Гонконг фан ва технология ууниверситетининг ходимлари Бен Чжун Тан, Вейчжунь Жао ва Зикай Хи лаборатория шароитида бешта хушбўй нометалл карбонил сақловчи молекулаларни синтезлашди. Дастлаб жараён компьютерда моделлаштирилди ва бу хона ҳароратида барқарор ёруғланишни олишда юзага келиши мумкин бўлган муаммони четлаб ўтишга имкон берди.
Молекулалар 230 миллисония давомида ёруғланишга қодир. Бунда нурланиш ранги кўкдан қизил-зарғалдоққача ўзгаради. Олимларнинг таъкидлашича, яратилган молекулалар диодларнинг ўрнини босиши мумкин.
Энди олимлар олдида молекулалар нурланиши узоқлигини ошириш вазифаси турибди. Бундан ташқари, олимлар бу молекулалар негизида юқори аниқликдаги датчик ва ёруғлик сезувчи виключателлар яратишмоқчи.
Мавзуга оид
14:54 / 17.05.2024
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг топ олийгоҳи олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
08:15 / 06.01.2024
Нобел мукофотига муносиб, аммо унга лойиқ кўрилмаган олимлар
14:30 / 07.10.2023
“Бу ер бизнес қиладиган жой эмас” — фаоллар Ботаника боғи тақдиридан хавотирда
15:47 / 16.02.2023