WikiLeaks Трампни обрўсизлантирмоқчи бўлган демократлар мактубларини чоп этди
WikiLeaks портали АҚШ Демократик партияси аъзоларининг АҚШ президенти лавозимига республикачилар партияси номзоди Дональд Трамп фирмасида аёлларни камситувчи лавозимлар очилгани ҳақида миш-миш тарқатиш истаги билдирилган мактубларини чоп этди. Мактубларга 2016 йил 18 май санаси қўйилган. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда.
Ўйлаб топилган лавозимларга берилган таърифда ишга кирувчи аёл яхши жисмоний ҳолатда бўлиши, ўз қоматига қараб юриши ва агар вазн тўпласа, ҳақоратларга тайёр бўлиши, агар у Трампга жуда қари бўлиб туюлса, ўз ёши ҳақида ёлғон гапиришга тайёр бўлиши кераклиги айтилган.
Ишга берилган таърифда, шунингдек, эмизикли болалари бор аёллар номзодлари инобатга олинмаслиги, чунки "хўжайин бундай аёллар ўз эътиборларини "ўз болаларига ҳаддан ташқари кўп қаратган бўлишларидан" хавотирланиши айтилган.
Бу талаблардан ташқари, аёл Трамп уни бўса билан қаршилашига тайёр бўлиши кераклиги айтилган.
Мавзуга оид
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
08:52 / 25.06.2024
WikiLeaks асосчиси Ассанж Британия қамоқхонасидан озод этилди
08:15 / 10.06.2023