Ўзбекистон | 21:23 / 16.10.2016
21760
7 дақиқада ўқилади

Ҳафталик дайжест: Ўзбекистон ва халқаро майдонда рўй берган энг сара воқеа ва ҳодисалар

Фото: Kun.uz

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди, муҳим қарорлар қабул қилинди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.

10 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Шавкат Мирзиёев Сенатга Конституциянинг 24 йиллиги муносабати билан амнистия эълон қилиш тўғрисида тақдимот киритди.

Тошкент ҳайвонот боғига Қозоғистондаги ҳайвонот боғидан жирафа олиб келинди. Бу ҳақда муассаса матбуот хизмати хабар берган.


Фото: tashkentzoo.uz

Уруш юз бергудек бўлса, Санкт-Петербург фуқароларига 20 кун мобайнида бир суткада 300 граммдан нон берилиши кафолатланади. Петербург губернатори Георгий Полтавченко шундай қарорни имзолаган.

Россия президенти Владимир Путин Жаҳон энергетика конгрессида иштирок этиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига етиб борди.


Фото: RIA

Видеохостинг хизматини кўрсатувчи YouTube сайтидаги RealLifeLore канали турли хил атом бомбаларининг портлаши қиёсланган видеони ҳавола этди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

11 октябрнинг энг муҳим хабарлари

ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида қонун ижросини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида Ички ишлар вазирлиги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов билан суҳбатлашди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК келаси йилдан Испаниянинг Барселона шаҳрига парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, авиакомпаниянинг туризм бўлими раҳбари Рустам Қўрғонбоевга асосланган ҳолда Podrobno.uz. сайти ёзмоқда.


Фото: airoportsineurope.com

Россия ва Туркия "Турк оқими" газ қувурини қуриш бўйича ҳукуматлараро келишувни имзолади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси 11 октябрдан Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқаришни вақтинчалик тўхтатади. Бу ҳақида компания сайтида маълум қилинди.


Фото: elespanol.com

Интернет тармоқларида бир вақтнинг ўзида 285 илонни озодликка чиқарилиши кўрсатилган видео пайдо бўлди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

12 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан амнистияни қўллаш тўғрисидаги актни қабул қилди, деб хабар берди 1news.uz сайти.

Ироқда ИШИД жангариларининг портловчи моддалар жойланган дрондан фойдаланиши оқибатида икки нафар француз аскари жиддий жароҳатланган, деб хабар қилади Reuters агентлиги.


Фото: EPA

Сингапур қуролли кучлари ўз ҳарбий хизматчиларини Австралия ҳудудида тайёрлайди. 12 октябрь, чоршанба куни Австралия бош вазири Малколм Тернбулл ва  Сингапур бош вазири Ли Сянь Лун ўртасидаги музокаралар якунида шунга келишилди.

Фото: Twitter

Исроилликлар бир кунга ташқи дунё билан алоқаларини узиб, одатдаги фаолиятларига чек қўйишди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

13 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Шу йилнинг ноябрь ойидан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи айрим ходимларнинг тариф ставкаларига махсус ойлик устама тўлов тизими жорий этилади.

Ўтган якшанба куни саломатлиги кескин ёмонлашган Таиланд қироли Пхумипон Адульядет (Рама тўққизинчи) бугун, 12 октябрь куни 89 ёшида оламдан ўтди.


© AP Photo

Шимолий флот гидрографлари Янги Ер архипелаги (Россия) таркибида икки оролнинг кашф қилинганини тасдиқлашди.

Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили минтақада юз берган кучли довул сабабли фавқулодда ҳолат жорий қилди.


Фото: telegraf.ua

БМТ Бош Ассамблеяси 13 октябрь куни Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерришни ташкилотнинг тўққизинчи бош котиби лавозимига сайлаш масаласини кўриб чиқади.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

14 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2016 йилнинг 5-14 октябр кунлари Андижон ва Фарғона шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари учрашувлари бўлиб ўтди.

Сурия президенти Башар Асаднинг баёнот беришича, Сурия инқирозига барҳам бериш учун тўғри келган одам билан эмас, балки ер юзидаги террорчиларга қарши кураша оладиган ва таъсирли сиёсий кучлар билан музокаралар олиб бориш лозим.


Фото: RIA

Россия президенти Владимир Путин Россия Қуролли кучлари авиация гуруҳини бошқа жойга кўчириш бўйича Сурия ҳукумати билан имзоланган келишувни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Туркиянинг Анталия ва Кемер шаҳарлари ўртасидаги трассага ракета зарбаси берилди. Снаряд балиқ маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконга келиб тушган.


Фото: CNN Turk

Россия пойтахти Москва шаҳрида биринчи қор ёғди, деб хабар қилмоқда «Газета.Ru».

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

15 октябрнинг энг муҳим хабарлари

Кун.уз сайтининг “Ўзстандарт” агентлигидаги манбасига кўра, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори Қурбонов Абдусалом Қобулбекович лавозимидан озод этилган.

Варшавадаги турар жой биносида қўлбола бомба портлади. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши жароҳат олди.


Фото: ukrainnews

АҚШ президенти Барак Обама мамлакат Миллий хавфсизлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказган. Унда Суриядаги вазият ҳамда ИШИД террорчилик гуруҳини заифлаштириш ва батамом йўқ қилиш масаласи муҳокама этилган.

Ҳиндистоннинг Гоа штатида Россия давлат раҳбари Владимир Путин ва Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.


Фото: Twitter/MIB India

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раиси Си Цзиньпин Гоада бўлиб ўтаётган БРИКС саммити вақтида Суриядаги вазиятни муҳокама қилишди.

Бу ва бошқа хабарлар ҳақида >>>  батафсил.

Мавзуга оид