Жамият | 22:38 / 17.10.2016
9860
2 дақиқада ўқилади

Англия осмонида кам учрайдиган ҳодиса - ойли камалак

Фото: BEN GWYNNE

Бен Гвинн Шимолий Йоркширнинг  Скиптон шаҳридаги биёбон устидан тушган ойни соат 19:40 атрофида суратга олди. 

Ойнинг нам ва зич қатламларида қуёш нури эмас, балки кучли ой ёруғлиги синаётган маҳал ажойиб камалак ер атмосферасида пайдо бўлади.

Якшанба куни бундай ҳодиса бутун Англияда кузатилди. Бу ерда бундай камалакли ой "ов" ёки "қонли" деб номлашади.

Бен Гвинн шаҳар бўйлаб сайр қилишга чиқади ва уфқдан кўтарилган ноодатий ёрқин ойга эътибор қаратади.

Ойли камалак ҳавода кўплаб намликлар бўлган маҳал шиддатли ёмғирдан сўнг ёки  тошқин ҳудудларида кузатилади. 

Бир қарашда бундай камалакларда рангли спектрларни ажратиб олиш жуда қийин бўлади, бироқ секинлаштириб олинувчи фотосуратларда улар аниқ кўринади.

National Geographic журналининг ёзишича, мазкур тўлин ой яқин ойдаги шу каби уч тўлишишларнинг биринчисига айланади. 

14 ноябрь куни навбатдаги тўлин ой  XXI аср юз йиллигида осмондаги энг катта кўринувчи ой камалагининг юзага келишига сабаб бўлади.


Фото: REUTERS

Фото: WEATHER WATCHERS
Фото: PA

Мавзуга оид