Спорт | 19:16 / 17.10.2016
6842
2 дақиқада ўқилади

Клопп бўлажак баҳс олдидан Моуриньо ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионатининг 8-тури доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши кечадиган баҳс олдидан рақиблар жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Моуриньонинг «МЮ»даги ишлари яхши эмас деб ким айтди? «Ливерпуль»даги бир неча кишими? Бу аҳамиятга эга эмас. У дастлабки 3та турда кетма-кет ғалаба қозонмаганмиди?

Моуриньо муваффақият нималигини жуда яхши билади. Сизга ёқадими, йўқми, унинг услуби бор. Нега бундан жаҳл чиқиши керак? У Европа Чемпионлар тез-тез ғолиб бўлган, унинг ғалабалари сони менинг бу турнирда ўтказган ўйинларим сонидан кўп.

Мен ким кўтарилишда ва ким чўкиш ҳолатида эканини сизга қандай айтайин? Агар «МЮ»га ютқазсак, журналистларнинг саволлари тайёр туради.

Моуриньонинг қандай мураббийлигини муҳокама қилиш менга қизиқ ҳам эмас», — деган Клопп.

«Ливерпуль» – «МЮ» баҳси бугун, Тошкент вақти билан соат 23.59да бошланади.

Мавзуга оид