ОАВ: Мўсулда ИШИД етакчисига қарши исён бошланди
Мўсулда ислом полицияси деб аталувчи гуруҳ раҳбари ИШИД етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши исён кўтарди. Бу ҳақда As Sumaria телеканали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, исёнга мўсуллик Абу Усмон лақабли одам бошчилик қилган. Аввалроқ унинг назоратида бўлган отрядлар жангариларнинг 4 та позициясига ҳужум қилган. Шуниси маълумки, ал-Бағдодий ўзига бўйсунувчи нуфузли тузилмаларни исёнга қарши курашишга чақирган ва ислом полицияси раҳбарларини йўқ қилишга буйруқ берган.
Ҳозирда шаҳар тартибсизлик гирдобида қолган. Телеканал маълумотларига кўра, ислом полицияси машиналаридан баланд гапиргичларда ал-Бағдодий Суриянинг Раққа томон қочгани, унинг рафиқаси ҳибсга олингани маълум қилинган. Исёнчиларнинг айтишича, "ал-Бағдодийнинг Мўсулдаги ҳукмронлиги якунига етган".
Мавзуга оид
09:20 / 16.10.2024
Давлат думаси исён учун умрбод қамоқ жазосини биринчи ўқишда маъқуллади
18:46 / 16.10.2021
Владикавказдаги колонияда маҳкумлар исёни махсус кучлар ёрдамида бостирилди
17:49 / 13.07.2020
Амурдаги «Газпром» ишчилари исён кўтарди. Улар орасида ўзбеклар ҳам бор
17:20 / 17.06.2019