Amnesty International Ироқда ҳарбийлар томонидан тинч аҳоли қатл этилганини маълум қилди
ИШИД жангарилари қўл остида бўлган ҳудудлардан қочаётган минглаб одамлар Ироқ ҳукумат қўшинлари ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар томонидан қийноқ, қатл ва шафқатсиз муомалага учрамоқдалар. Бу ҳақда халқаро ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилоти Amnesty International хабар бермоқда.
"Ироқда суннийлар уруш даҳшатлари ва ИШИД зулмидан қутулиб, кўнгилли кучлар ва ҳукумат қўшинлари томонидан шафқатсиз қасосларга учрамоқдалар, улар ИШИД томонидан амалга оширилган жиноятлар учун жазоланмоқдалар", деб айтди Amnesty International’нинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича дастури раҳбари Филип Лютер. Ҳисоботда шунингдек ироқлик ҳарбийлар бундай ҳаракатларни амалга ошириб, инсон ҳуқуқларини бузаётганлари ва ҳарбий жиноятлар содир этаётганлари таъкидлаб ўтилган.
"ИШИД жиноятлари учун жазоланганлар" деб номланган ҳисоботга кўра, бундай маълумотлар ҳозирда Мўсулни озод қилиш бўйича ўтказилаётган ҳарбий операциянинг салбий оқибатлари бўлиши мумкинлигидан дарак бермоқда.
"Мўсул учун жанг кетаётган бир пайтда, Ироқ ҳукумати бундай чидаб бўлмас қоидабузарликлар такрорланмаслиги учун чоралар кўриши керак. Ироқда ИШИДга қарши курашда кўмаклашаётган давлатлар бундай қоидабузарликларга бошқа кўз юммасликларини намойиш қилишлари лозим", деб айтмоқда Лютер.
Ҳисобот 470 нафардан кўпроқ маҳбуслар, йўқолган ва ҳалок бўлган одамларнинг яқинлари, амалдорлар, гувоҳлар, фаоллар ва гуманитар ходимларнинг кўрсатмаларига асосланган.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
11:00 / 23.10.2024
Ироқ: Ғазо ва Ливандаги уруш бошқа минтақаларда янги можароларга олиб келиши мумкин
13:00 / 21.10.2024