Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
20 октябрь Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида ҳаво ҳарорати 11-16 даража илиқ бўлади
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 20 октябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1 даража совуқ ва 1 даража илиқ, кундузи 10-12 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3-8, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиб, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади. Кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.