Жаҳон | 22:36 / 19.10.2016
9599
1 дақиқада ўқилади

Берлинда «норманд тўртлиги» саммити бошланди

Фото: Reuters

«Норманд тўртлиги» аъзолари раҳбарлари Германия пойтахти Берлин шаҳрига етиб келди ва саммит бошланди.

Германия федерал республикаси канцлери Ангела Меркель таклифига биноан Россия президенти Владимир Путин, Франция раҳбари Франсуа Олланд ҳамда Украина президенти Петро Порошенко музокаралар учун йиғилган.

Мезбон биринчи бўлиб украиналиклар етакчисини қабул қилди, бир неча дақиқалардан кейин французлар раҳбари етиб келди. Путин маҳаллий вақт билан соат 18:00да (Тошкент вақти билан соат 21:00) кутиб олинди.

DPA маълумотига кўра, Путин охирги бор Германияга 2013 йилда, Ҳанновер саноат ярмаркасида иштирок этиш учун келганди.

Россия, Германия, Франция ва Украина раҳбарлари музокараларда Украина шарқидаги қуролли можароларни муҳокама қилишади. Томонлар Донбассдаги сайлов ҳамда қўшинларнинг ортга қайтарилиши масаласини ҳам кўриб чиқиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Россия президенти германиялик ҳамда франциялик ҳамкасблари билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилиши белгиланган.

Мавзуга оид