Жаҳон | 08:44 / 19.10.2016
5736
1 дақиқада ўқилади

WikiLeaks: Клинтон сайлов штаби вице-президент лавозимига Тим Кук ва Билл Гейтс номзодларини қараган

Фото:thenextweb.com

АҚШ президенти лавозимига номзод  Хиллари Клинтон сайлов штаби АҚШ вице-президенти лавозимига Apple раҳбари Тим Кук ва Microsoft асосчиси Билл Гейтс номзодларини қараган. Бу ҳақда WikiLeaks чоп этган маълумотга иқтибос келтирган ҳолда The Verge хабар бермоқда. 

Клинтон сайлов кампанияси бошлиғи Жон Подестанинг мактубларидан бирида АҚШ вице-президенти лавозимини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар рўйхати келтирилган.

Гейтсдан ташқари бу рўйхатга унинг рафиқаси Мелинда ҳам киритилган бўлган. Бундан ташқари, бу лавозимга General Motors раҳбари Мэри Барра, Xerox раҳбари Урсула Бернс, Starbucks раҳбари Говард Шульц ҳамда тадбиркор ва Нью-Йоркнинг собиқ мэри Майкл Блумберг номзодлари ҳам қаралган.

Рўйхатдан 40 га яқин исм ўрин олган. Бу рўйхатга тушган одамларга вице-президент лавозимини эгаллаш таклифи билдирилгани-йўқлиги номаълум.

 

Мавзуга оид