Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиялик 7 ёшли бола пони олиш учун 2 йил давомида лимонад сотди
Етти яшар болакайнинг оиласи уй шароитида хонаки лимонад тайёрлар, кичик Себастьян эса уни кўчаларда бутилкасини 20 центдан сотарди. Шаҳар аҳолиси болакайнинг асл мақсадини билгач, унинг оиласини маҳаллий байрамларга шарбат сотишга чақиришни бошлади.
Бундан ташқари, фермерлар Себастьяннинг оиласига шарбат тайёрлаш учун бепул лимонлар тақдим эта бошлашди. Айрим харидорлар эса ундан 20 цент эмас, 100 доллар бериб лимонад харид қилишди.
Якунда 2 йил ичида болакай 3 минг Австралия долларини йиғишга муваффақ бўлди.
11 октябрь куни Себастьяннинг ота-онаси унга Том лақабли пони совға қилишди. Боланинг онаси Жулиана Кент фарзандининг пони билан илк учрашувини видеога муҳрлаган.
Мавзуга оид
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026
Австралиядан бошпана сўраган эронлик футболчилардан 3 нафари ватанга қайтишга қарор қилди
14:29 / 11.03.2026