Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Мўсулдан чиққан дастлабки 900 қочқин ҳақида маълум қилди
Фото: AFP
Мўсул шаҳри Ироқ ҳукумат қўшинлари ва коалиция кучлари томонидан қамал қилингач, шаҳардан 900 киши қочиб чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда БМТ қочқинлар ишлари бўйича олий комиссари бошқармаси вакиллари BBC нашрига маълум қилган.
Айни вақтда бу қочқинлар Сурия ҳудудида, Ироқ чегараси яқинида ўрнатилган чодирли қароргоҳга жойлаштирилган. Шаҳардаги вазият барқарорлашмагунига қадар қочқинлар шу лагерда қолади.
БМТдагилар қочқинлар қиёфасида Мўсулдан жангарилар чиқиши мумкинлигидан хавотирдалигини билдириб ўтган.
Мўсул шаҳрини қамал қилиш 17 октябрь куни тонгида бошланди. Ироқ ҳарбийлари АҚШ раҳбарлигидаги коалиция ёрдамида 2 йилдан буён ИШИД қўлида бўлган бу йирик шаҳарни қайтариб олишни мақсад қилган.
Шаҳар аввалига артиллериядан ўққа тутилди, кейин зирҳли техникалар жангга киришди. Ҳаводан коалиция самолётлари белгиланган объектларга зарбалар бермоқда.
Пентагон жангарилар тинч аҳоли вакилларидан "жонли қалқон" ўрнида фойдаланиши мумкинлигидан ташвишини билдирган.
2014 йилда жангарилар эгаллаб олганида шаҳар аҳолиси 2 миллион кишини ташкил қиларди. Жангарилар келганидан буён кўп кишилар қочиб кетди, шаҳарда қолганлар сони 700 минг нафарга яқинни ташкил қилади.
Мавзуга оид
23:29 / 08.01.2026
АҚШ БМТ Яшил иқлим фондидан чиқди
14:14 / 08.01.2026
Германия ТИВ раҳбари Гренландия масаласи туфайли АҚШга БМТ низомини эслатди
08:08 / 08.01.2026
АҚШ 66 та халқаро ташкилотдан чиқмоқда
13:19 / 03.01.2026