Спорт | 21:47 / 20.10.2016
22330
2 дақиқада ўқилади

Буддист мухлис: «Криштиану бунчалар аҳмоқ деб ўйламагандим»

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасига буддавийлик динига эътиқод қилувчи кишиларни ҳақоратловчи пост қўйди.

Бу суратда футболчи будда ҳайкалига оёқ тираб туради. У сурат остига шундай ёзган: «Хайрли тонг».

Буддизм дини вакиллари бўлган минглаб кишилар португалиялик футболчининг бу ҳаракатидан норози бўлишмоқда.

«Бу ҳурматсизлик… Қандай қилиб сен Будданинг устига оёқ қўйдинг? Мен Криштиану бу даражада аҳмоқ деб ўйламагандим. Бугун сен ўз мухлисларингдан бирини йўқотдинг»,  дея сурат остига фикр ёзган фойдаланувчилардан бири.

«Сенда одобсизсан. Бу Будданинг ҳайкали. Қандай қилдинг буни…», дея изоҳ ёзган бошқа бир фойдаланувчи.

«Бу Будданинг ҳайкали. У буддавийларнинг илоҳи. Озгина бўлса ҳам ҳурмат қилиш керак эди. Хунук иш. Сен буни тушуниб етасан деган умиддаман CR7», деган сурат остига ёзганлардан яна бири.

Сурат юкланганидан ҳозиргача, унга 30 мингга яқин изоҳ ёзилган ҳамда 1 миллионга яқин "лайк" босилган.

 

Мавзуга оид