Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париждагилар Раққага ҳам ҳужум бошлаш зарурати ҳақида маълум қилишди
Фото: © РИА Новости
Ироқнинг Мўсул шаҳрини озод этиш учун олиб борилаётган муваффақиятли ҳужумдан сўнг ИШИДни батамом йўқ қилиш йўлида Суриядаги Раққа шаҳрига ҳам ҳужумга ўтиш тараддудини кўриш керак. Бу ҳақда Франция ТИВ вазири Жан-Марк Эйро маълум қилган. У бу ҳақда Ироқ ТИВ раҳбари Иброҳим ал Жаъфарий билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида гапириб ўтган.
Француз дипломатияси раҳбарининг маълум қилишича, Мўсул учун жанглар ҳам ҳарбий, ҳам сиёсий ва ғоявий жиҳатдан ҳал қилувчи роль ўйнайди. Бу “ИШИДнинг қоқ юрагига зарба бериш” ва коалициянинг юқорилаганига ишонч ҳосил қилишга туртки бўлади.
"Бу жанг Ироқ келажаги учун энг муҳим босқич бўлади. Унда ғалаба қозониш тинч ва хавфсиз ҳаётда яшашни истаган аҳолида умид уйғотади", — деди Эйро.
Унинг сўзларига кўра, шунга мувофиқ, учрашувда тинч аҳоли вакилларини ҳимоя қилиш, гуманитар ёрдамлар етказиш, шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар тугагач, вазиятни барқарор ушлаб туриш борасида гаплашиб олинган.
Мавзуга оид
15:29 / 03.04.2026
Трамп Макрон ва унинг рафиқасини масхара қилди. Франция етакчиси жавоб қайтарди
21:34 / 01.04.2026
Франция президенти Фаластиннинг биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
13:22 / 23.03.2026
Ўзбекистон Франция билан қўшма аграр тадқиқот лойиҳаларини йўлга қўймоқчи
10:54 / 23.03.2026