Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таллин аэропорти портлаш хавфи ҳақидаги хабардан сўнг тўхтатилган фаолиятини қайта тиклади
Портлаш хавфи туфайли фаолияти тўхтатилган Таллин аэропорти ўз хизматини қайта тиклади. Бу ҳақида Пихьяск префектураси матбуот котиби Сейко Куйк маълумотига асосланиб, ТАСС хабар берди.
"Маҳаллий вақт билан соат 14:00да сапёрлар аэропорт объектларини текшириш ишларини тугаллашди. Портловчи қурилмалар аниқланмади, терминалнинг ҳудудларига одамлар қўйила бошланди. Аэропортга кирувчилар хавфсизлик юзасидан қаттиқ текширилмоқда, уларнинг юклари махсус итлар ёрдамида текширилмоқда. Таллинга етиб келган самолёт йўловчилари терминалга қўйила бошланди", - дейди матбуот котиб.
Бундан аввал шанба куни Таллин аэропортига портловчи қурилма ҳақидаги маълумот келиб тушгандан сўнг йўловчилар ва ходимларнинг эвакуация қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
08:38 / 29.05.2026
Хитой денгиз ўртасида дунёдаги энг йирик аэропортни қурмоқда
08:36 / 15.05.2026
Флоридадаги аэропортга Дональд Трамп номи берилади
12:54 / 14.05.2026
“Ҳайвондан юқади, ташқи муҳитга чидамсиз” - ҳантавирус Ўзбекистонга қанчалик хавф солади?
08:12 / 12.05.2026