Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўтказилган тезкор шахмат бўйича жаҳон шахмат юлдузлари ўртасидаги халқаро турнир якунланди
Фото: UzA
Тошкентда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига бағишлаб ўтказилган тезкор шахмат бўйича жаҳон шахмат юлдузлари ўртасидаги халқаро турнир якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Рустам Қосимжонов, Шаҳриёр Мамедяров (Озарбайжон), Борис Гельфанд (Исроил), Руслан Пономарёв (Украина) сингари маҳоратли шахматчилар айланма тизимда ғолиблик учун ўзаро баҳслашди.
Мусобақа доирасида таниқли гроссмейстерлар томонидан ёш шахматчиларга маҳорат сабоқлари ўтказилди.
Жаҳон шахмат юлдузлари ўртасидаги халқаро турнирнинг якунига кўра, Шаҳриёр Мамедяров 8 очко билан биринчи ўринни қўлга киритди. Борис Гельфанд 6 очко билан иккинчи, Рустам Қосимжонов 5 очко билан учинчи ўринни эгаллади.
Мавзуга оид
21:22 / 16.02.2026
Нодирбек Абдусатторов фристайл-шахмат бўйича жаҳон чемпионатида учинчи бўлди
08:55 / 10.02.2026
Икки ўзбек гроссмейстери мукофот пуллари бўйича дунё топ-10лигига кирди
20:20 / 01.02.2026
Нодирбек Абдусатторов Tata Steel Chess турнири чемпиони бўлди
22:15 / 21.12.2025