Спорт | 00:16 / 23.10.2016
5237
2 дақиқада ўқилади

"Ливерпуль" уйда "Вест Бромвич"ни мағлуб қилди ва биринчи ўринга кўтарилди

Англия Премьер-лигасининг 9-турида "Ливерпуль" жамоаси уйда "Вест Бромвич"ни қабул қилди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Садьо Мане ҳисобни очди. Орадан ўн беш дақиқа ўтиб эса Фелиппе Коутиньо "Ливерпуль"нинг ўйиндаги иккинчи голини урди ва танаффусга 2:0 ҳисобида чиқиб кетишни таъминлади. Иккинчи бўлимнинг 81-дақиқасига келиб меҳмонлар бир бор "мерсисайдликлар" дарвозасини ишғол қилди. Шундай қилиб, ўйин 2:1 ҳисобида "Ливерпуль"нинг ғалабаси билан якунланди. Натижада, Юрген Клопп шогирдлари "Манчестер Сити" билан очколар борасида тенглашиб олди ва кўрсаткичлари эвазига ҳозирча биринчи ўринга чиқиб олди. 

Ливерпуль – Вест Бромвич 2:1 
Голлар:
 1:0 – 20 Мане, 2:0 – 35 Коутиньо, 2:1 – 81 Маколи. 
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Матип, Клайн, Коутиньо, Джан, Фирмино, Лаллана (Вейналдум, 79), Мане, Хендерсон, Милнер.
Вест Бромвич – Фостер, Маколи, Ньом, Доусон, Ольссон, Флетчер, Якоб (Брант, 46), Шадли, Филлипс (Моррисон, 51), Макклейн (Робсон-Кану, 65), Рондон.
Огоҳлантиришлар: Якоб (43), Макклейн (57).

 

Манба: tribuna.uz

Мавзуга оид