11:43 / 24.10.2016
24401

Миллий ТВда янги сериал. Нима учун уни албатта томоша қилиш керак?

Миллий ТВ телеканалида душанбадан-жумага қадар соат 20.00да янги “Автотест” номли сериал намойиш этилмоқда. Комедия жанрида тайёрланган ушбу 20 қисмлик сериални ҳар биримиз албатта томоша қилишимиз учун камида 5-та сабаб бор.

Барчамиз учун севимли киноактёрлар  “Автотест” сериалида. Сериал томошабинлари телеэкранлари орқали Адиз Ражабов, Фарход Абдуллаев, Зухра Солиева, Ситора Алимжанова ва бошқаларни янги кўринишда кашф этадилар.

20 қисм ичида бир талай кулгу. “Автотест” сериалида 5-нафар бўлажак хайдовчилар турли-туман қувноқ ва қизиқарли саргузаштларга дуч келадилар. Филм қаҳрамонларининг  тушадиган ҳар хил кулгули ҳолатлари инсон кайфиятини бир зумда кўтариб юбориши аниқ.

Автомобилни бошқаришга ўқиш осон вазифа эмас. Томошабин сериал қаҳрамонлари билан бирга автомактабда ўқиш пайтида вужудга келадиган барча қийинчиликларни бошидан кечиради. Бироқ бу қийинчиликлар томошабинларга фақатгина яхши кайфият улашади.

Хар бир қаҳрамонни ўзининг қизиқарли тарихи бор. Сериал, 5 нафар Автотест ўқувчисининг ўзига ҳос тарихини очиб беради. Қаҳрамонларнинг бири ақлли лекин қўрқоқ, бири жасур лекин бебош, бири харакатчан бўлса бири ишёқмас. Уларнинг биргаликдаги хатти-харакатларини томоша қилиш эса жуда завқли.

Ва ниҳоят сериалда ҳайдовчилик гувоҳномасини шунчаки сотиб олиш эмас, астойдил ўқиб, ўрганиб олиш кераклиги ғояси илгари сурилган сериални томоша қилиш нафақат қизқарли балки фойдали ҳамдир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top