Трампнинг "яланғоч" ҳайкали аукционда сотилди
АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампни "яланғоч" акс эттирувчи ҳайкал 22 октябрда Лос-Анжелесдаги аукционда 22 минг долларга сотилди. Бу ҳақда CBS Los Angeles телеканал хабар бермоқда
Julien"s Auctions аукциони ташкилотчиларининг айтишича, INDECLINE рассомлар аноним жамиятининг ҳайкали аукционда "энг кўп муҳокама қилинган буюмлардан бири бўлди". Аввалроқ INDECLINE Трампнинг шундай ҳайкалларини АҚШнинг Нью-Йорк, Лос-Анжелес, Сан-Франциско, Кливленд ва Сиэтл шаҳарларидаги гавжум жойларда жойлаштиргани маълум қилинганди.
Телеканал маълумотларига кўра, Трампнинг ҳайкалидан тушган маблағнинг бир қисми муҳожирларга кўмак кўрсатувчи Миллий иммиграция форумига ўтказилади.
Дональд Трамп ўзининг муҳожирларга қарши тоқатсизлиги билан ажралиб туради.
Мавзуга оид
21:51 / 13.09.2024
Британияда Елизавета II нинг янги ҳайкали пайдо бўлди. У кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда
22:04 / 27.08.2024
Ҳиндистон миллий қаҳрамонининг 10 метрли ҳайкали қулаб тушди
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024