Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги қон қуйишнинг фойдаси инкор этилди
Фото: IFLScience
Тиббиётдаги янги олинган қон (унда узоқ муддат сақланмагани учун чўкма мавжуд бўлмайди) қуйиш амалиёти (гемотрансфузия) беморлар орасидаги ўлим ҳолларини камайтирмайди. Канаданинг Макмастер Университети олимлари бир неча ўн минглаб қон қабул қилувчиларнинг аҳволини ўрганиб, шундай хулосага келишди. Уларнинг ишлари хусусида EurekAlert! нашри қисқача сўз юритмоқда.
Шифокорлар Австралия, Канада, Исроил ва АҚШда гемотрансфузия қилинган 31,5 минг бемор орасидаги вафот этиш ҳолларини ўрганган. Маълум бўлишича, тоза қон қабул қилган беморларнинг 9,1 фоизи ҳаётдан кўз юмган. Сақланган қон қуйилган беморлар орасидаги ўлим ҳолати эса бирмунча кам, 8,7 фоизни ташкил этган. Олимларнинг қайд этишларича, бу кўрсаткичга қон гуруҳи, ташхис, шифохона ва ёки мамлакат сезиларли салбий таъсир этмаган.
Мақола муаллифларининг сўзларига кўра, уларнинг тадқиқотлари қон узоқ сақланиш вақтида эскириши мумкинлиги, унинг янги олинганлиги қон қуйишда ижобий самара бериши ҳақидаги мавжуд тортишувларга чек қўяди.
Замонавий тиббиёт технологиялари қонни 42 кун мобайнида сақлаб туриш имконини беради. Қон қуйиш чоғида биринчи галда эскилари ишлатилади, бироқ, уларнинг биокимёвий, тузилмавий ва функционал ўзгаришларига оид хавотирлар мавжуд.
Мавзуга оид
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
22:17 / 23.01.2026
Олимлар видеоўйинлар ва ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар руҳиятига зарарини рад этди
17:19 / 20.01.2026
Тадқиқот: нотенг даромадлар сиёсий беқарорликка олиб боради
10:08 / 26.12.2025