Ҳомиладорликда шакар истеъмоли камайтирилса, бола улғайганда қандли диабетга чалиниш хавфи пасаяди — тадқиқот
Янги тадқиқот натижалари она қорнида ва эрта болаликда шакар истеъмолини камайтириш кейинчалик улғайганда қандли диабет ва қон босими ошишидан ҳимоя қилиши мумкинлигини кўрсатди.
Канададаги Макгилл университети, АҚШдаги Беркли Калифорния университети ва Жанубий Калифорния университети тадқиқотчилари Буюк Британиянинг Биобанк маълумотларини таҳлил қилиб, Иккинчи жаҳон уруши даврида ва ундан кейин ўтказилган қанд миқдорини меъёрлаштириш амалиётлари натижаларини ўрганди. Улар урушдан олдин ва кейин туғилган одамларнинг соғлиғи тўғрисидаги маълумотларни таққослади, деб ёзмоқда Euronews.
Жанубий Калифорния университети иқтисодчиси ва тадқиқот муаллифларидан бири Тадея Гракнер шакар истеъмолининг соғлиққа узоқ муддатли таъсирини ўрганиш мураккаб вазифа эканини таъкидлади.
Science журналида чоп этилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳомиладорликдан кейинги дастлабки 1000 кун (деярли уч йил) давомида шакар ва шакарли маҳсулотларни камроқ истеъмол қилган болаларда қандли диабетнинг 2-тури ривожланиш хавфи ўртача 35 фоизга камайган. Эрта болаликда шакар истеъмолини чеклаш касаллик бошланишини тўрт йилга кечиктирган.
Гипертония хавфи эса 20 фоизга камайиб, унинг бошланиши икки йилга кечиккан.
Тадқиқотчиларнинг айтишича, она қорнидаёқ (ҳомиладорлик даврида) қанд миқдорининг чекланиши ҳимоя хусусиятларининг учдан бир қисмини таъминлаган.
“Эрта ёшда истеъмол қилинган шакар бу — янги тамаки, биз унга нисбатан тегишли муносабатда бўлишимиз лозим. Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи компаниялардан болалар овқатларининг таркибини ўзгартиришни, фойдали вариантлар киритишни, шунингдек, болаларга мўлжалланган ширин маҳсулотлар маркетингини тартибга солишни талаб қилишимиз керак”, — деди Калифорния университети иқтисодиёт профессори ва тадқиқот муаллифларидан бири Пол Гертлер.
Буюк Британияда шакар истеъмолини меъёрлаштириш даври 1942 йилдан 1953 йилгача давом этган, бу даврда шакар истеъмоли кунига ўртача 40 грамм атрофида бўлган.
Давр тугагач, шакар ва ширинликларни истеъмол қилиш кунига тахминан 80 граммга етди.
Тадқиқотга кўра, меъёрлаштириш даврида умумий озиқ моддалар истеъмоли нисбатан барқарор қолган. Масалан, оқсил ва ёғлар истеъмолига меъёрлаштириш сиёсати деярли таъсир қилмаган.
Ҳозирда соғлиқни сақлаш ташкилотлари икки ёшгача бўлган болалар овқатига шакар қўшмасликни, катталар учун ҳам чекловларни тавсия қилади.
Тадқиқот гуруҳи ота-оналарга фарзанди қанча шакар истеъмол қилаётганини назорат қилишда ёрдам берадиган аниқ ва тушунарли тавсияларни, шунингдек, озиқ-овқат компаниялари томонидан болалар учун соғлиққа фойдалироқ овқатланиш вариантлари таклиф этилишини қўллаб-қувватламоқда.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

23:42 / 25.04.2025
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

10:24 / 22.04.2025
Ўзбекистондан Буюк Британияга ўрик данаги мағзи экспорти йўлга қўйилди

20:31 / 21.04.2025