Жаҳон | 14:20 / 25.10.2016
6397
2 дақиқада ўқилади

Анталия ҳукумати автотураргоҳдаги портлаш теракт бўлмаганини айтмоқда

Фото: Haberturk

Туркиянинг Анталия шаҳрида рўй берган портлаш теракт эмаслиги айтилди. Бу ҳақда шаҳар мэри Мендерос Тўрал маълум қилди.

Портлаш бугун маҳаллий вақт билан соат 08:50да содир бўлди. Анталиядаги Савдо-саноат палатаси яқинида автомобиллар тураргоҳида юз берган портлаш натижасида 10-12 киши жароҳатланган. Жароҳатлар асосан шиша бўлаклари тегиши натижасида олинган. Бир автомобиль яроқсиз ҳолатга келган, яна 3та автомобиль турли даражада шикастланган. Автомобиллардан бирида газ баллони портлагани эҳтимолдан холи эмас.

“Шиша синиқлари туфайли 10-12 киши жароҳатланди, уларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Воқеа содир бўлган жой шаҳар марказидан узоқ ва гавжум бўлмагани туфайли ушбу воқеа теракт эмас – дейилмоқда, лекин барча вариантлар кўриб чиқилмоқда. Бугун биз Савдо палатасида мажлис ўтказишни режалаштирган эдик ва мажлис барибир ўтказилади”, — деди Тўрал Haberturk телеканали эфирида.

Аввалроқ Тюрель CNN Turk телеканалига берган интервьюсида, ҳодиса террорчилик ҳаракати бўлиши мумкинлигини ҳам инкор этмаган эди.

Мавзуга оид