Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жойлашган маиший газ баллонларига суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 8 июн куни соат 13:50 да Қарши тумани Чаман маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган газ қуйиш шохобчасида юз берган.
Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига қутқарув бўлинмалари жалб этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш оқибатида юзага келган ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирча ҳодиса оқибатлари ва жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Қўшимча маълумот тақдим этилиши билдирилган.
Мавзуга оид
16:02 / 15.07.2026
Қашқадарёда ҳам жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланади
10:09 / 15.07.2026
Қашқадарёда учта банкка оид фирибгарлик ҳолати аниқланди
11:24 / 13.07.2026
Бўстонлиқда Чирчиқ дарёси ўртасида қолган фуқаро қутқарилди
17:32 / 10.07.2026