Пентагон: Россия Раққани озод этишга тайёргарлик кўриш жараёнида иштирок этмайди
АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Суриянинг Раққа шаҳрини озод қилиш амалиётига тайёргарлик кўришни бошламоқда. Буни режалаштириш жараёнида Россиянинг иштирок этиши кўзда тутилмаган.
РИА Новости агентлигининг АҚШ Мудофаа вазири Эштон Картерга асосланиб хабар беришича, ушбу амалдор бу ҳақда коалиция иштирокчиларининг мудофаа вазирлари йиғилишида айтиб ўтган.
«Россия Раққа бўйича режа тузишда иштирок этмайди. Мувофиқликда ҳаракат қилиш ҳақида гапирадиган бўлсам, биз маълум масалаларни ҳарбий каналларимиз орқали ҳал қиламиз. Икки томонда ҳам бу профессионал даражада йўлга қўйилган», — дея қайд этган вазир.
Бундан олдинроқ Суриядан Ироқдаги Мўсул шаҳри мудофаасига ёрдамлашиш учун ИШИДнинг минглаб жангарилари етиб келгани маълум қилинганди.
Шунингдек, ОАВда АҚШ Суриядаги Раққа шаҳрини озод қилишда Туркия билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар берилди.
Мавзуга оид
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
09:00 / 30.10.2024
Пентагон: КХДРнинг оз сонли аскарлари - РФнинг Курск областида
13:10 / 25.10.2024
Пентагон раҳбари Ливан ҳарбийларига қилинган ҳужумдан хавотир билдирди
09:01 / 22.10.2024