Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Пентагон 20 йил ичида йўқ қурол учун 60 млрд доллар сарфлаган
Фото: © AFP
АҚШ мудофаа вазирлиги охирги 20 йил ичида охир-оқибат яратилмаган қурол тизимлари учун камида 58 млрд доллар сарфлаган. Бу ҳақда Washington Examiner хабар бермоқда.
АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Фрэнк Кендалл ҳисоботида қурол яратишнинг 23 та қимматбаҳо дастури ҳақида маълум қилинган. Бу дастурлар бошланган ва молиялаштирилган, бироқ кейин ёпилган.
Энг қимматбаҳо ва мақсадга мувофиқ бўлмаган лойиҳалар АҚШ келажак жанговар тизимини ва RAH-66 Comanche кўп мақсадли разведка-зарба берувчи вертолётини яратиш бўлган. Уларга умумий ҳисобда 30 млрд долларга яқин маблағ кетган.
Пентагон вакиллари барча маблағ бекорга сарфланмаганини, чунки дастур ёпилса-да, у давомида яратилган технологиядан бошқа қурол тизимларида фойдаланилиши мумкинлигини айтишган.
Мавзуга оид
22:28 / 13.05.2026
АҚШда Трампнинг олтин телефонларини етказиб бериш бошланади
21:32 / 13.05.2026
Хитой санкцияларни четлаб ўтиш учун АҚШ давлат котибининг исмини «ўзгартирди»
12:57 / 13.05.2026
Трамп америкаликларнинг иқтисодий қийинчиликлари уни Эрон билан келишувга ундамаслигини айтди
10:52 / 13.05.2026