Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайловчилар: Трампдан кўра Клинтоннинг сирлари кўп
Фото: AP
Америкалик сайловчиларнинг ҳисоблашича, АҚШ президентлигига номзодлар демократ Ҳиллари Клинтон ўз рақиби республикачи Трампга қараганда кўп сирларни яширмоқда. Бу ҳақда Rasmussen Reports компанияси тақдим этган ижтимоий сўровнома натижасида маълум қилинган.
Аниқлик киритилишича, 50 фоиз респондентларнинг фикрига кўра, Клинтонда Трампга қараганда яширин шахсий учрашувлар миқдори кўп. Сўралганларнинг 39 фоизи эса бунинг аксини кўрсатган.
Шунга мувофиқ, Республикачилар партияси тарафдорларининг 79 фоизи собиқ давлат котибида ошкор этиб бўлмайдиган сирлар мавжудлигини айтган. Уларга 23 фоиз демократлар қўшилган.
Демократлар партияси тарафдорларининг сўровда иштирок этган 55 фоизи Трампда номақбул учрашувлар сони кўплигини айтишган. Уларга Республикачилардан 8 фоизи қўшилган.
Сўровда иштирок этган ва иккала партиянинг ҳам тарафдори бўлмаганларнинг 50 фоиз демократларда, 20 фоизи эса республикачиларда яширадиган сирлар мавжудлигини айтишган.
Мавзуга оид
09:10 / 09.04.2026
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
22:32 / 04.03.2026
Клинтонлар Эпштейн иши бўйича кўрсатма берди – тафсилотлар
12:07 / 23.02.2026