Ўзбекистон | 21:20 / 26.10.2016
11137
1 дақиқада ўқилади

Туркманистондаги 5,8 балли зилзила кучи Нукусда сезилди

Фото: «Trend.az»

26 октябрь куни кечқурун, Тошкент вақти билан соат 19:20 атрофида Туркманистонда 5,8 балли зилзила кузатилди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берган.

Зилзила ўчоғи Каспий денгизи бўйидаги Балканабад шаҳридан 11 км шарқда жойлашган. Зилзила эпимаркази 28 км чуқурликда жойлашган.

Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрида яшовчи фуқаронинг хабар қилишича шаҳарда ер ости силкинишлари сезилди.

«Таҳририятимиз янги турар-жой биноларидан бирининг катта витринали ойналарга эга биринчи қаватида жойлашган. Зилзила беш сонияча сезилиб турди, ойналарнинг кучли силкиниши эшитилди», — дея «Нукусская неделя» газетаси бош муҳаррири Азамат Давлетмуратовнинг сўзларини келтирган «Газета.uz».

Мавзуга оид