Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Мўсулга ҳужум бошланганидан буён ўлдирилган ИШИД жангарилари сонини ҳисоблаб чиқди
Фото: Euraasiadaily
17 октябрь куни бошланган Ироқнинг Мўсул шаҳрини озод қилиш ҳарбий операцияси давомида ИШИД террорчилик ташкилотининг 800 нафардан 900 нафаргача бўлган жангариси ҳалок бўлган. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг Яқин Шарқдаги қўмондонлиги раҳбари Жозеф Вотел маълум қилган.
Middle East Online нашрининг генералга асосланиб хабар қилишича, Ироқ армияси ва ҳарбийлашган кучларнинг ҳужумга ўтиши натижасида ИШИД ташкилоти қўшимча кучлар ва ҳатто қуроллар оладиган йўл тўсиб қўйилган.
"Бу пайтга келиб, жангарилар унча катта бўлмаган гуруҳларга бўлиниб кетишган", деди Вотел.
Бундан ташқари, ҳарбий бошлиқнинг маълум қилишича, улар маҳаллий аҳоли вакилларига қўшилиб кетишмоқдаки, бу уларни аниқлаш ва йўқ қилиш вазифасини оғирлаштирмоқда.
Мавзуга оид
18:24 / 01.02.2026
АҚШ 48 соат ичида Эронга зарба беради - Вучич
15:42 / 31.01.2026
ICE'га қарши норозиликлар: АҚШда икки журналист ҳибсга олинди
09:40 / 31.01.2026
Федерал захира тизими раҳбарлигига номзод: Трамп ўз маслаҳатчисини танлади
09:01 / 31.01.2026