Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Alibaba мушукни ишга олмоқчи
Фото:twitter @RealGrumpyCat
Хитойнинг интернет-тижорат соҳасида ишловчи Alibaba компанияси "ёқимтой сиймолар"ни (милота) сотиш бўйича бошлиқ лавозимига мушук изламоқда. Бу ҳақда CRIENGLISH.com маълум қилди.
Бу ҳазил эмас, чунки "янги ходим" 10 ноябрда Хитойдаги йирик савдо фестивали арафасида Tmall гала-кечасида пайдо бўлиши керак. Мушукдан мемлар ва вирус видеолар кутилмоқда.
Айни вақтда компания бу лавозимга бутун дунёдан кўплаб "интернет юлдузларни", жумладан АҚШдан Жаҳлдор мушукни, Франциядан Анрини, Япониядан Маруни жалб қилди. Бундан ташқари, бу лавозимга Буюк Британиядан Милк ва Орео қизиқиб қолган. Шунингдек, бу лавозимга Хитой мушуклари ҳам курашмоқда.
Мавзуга оид
21:16 / 24.01.2026
Испанияда йўқолиб қолган мушук беш ойда 250 километр йўл босиб уйига қайтди
23:33 / 21.09.2025
Тошкентда мушукни қийнаган хитойлик 5 суткага қамалди
02:32 / 10.09.2025
Alibaba ҳуманоид роботларга инвестиция киритди
21:28 / 22.07.2025