Жаҳон | 08:05 / 29.10.2016
3290
1 дақиқада ўқилади

Пан Ги Мун Венесуэла ҳукумати ва мухолифатни мулоқотга чорлади

Фото: RIA

БМТ бош котиби Пан Ги Мун Венесуэладаги вазиятдан ташвиш билдириб, мухолифат ҳукумат вакилларини ўзаро мулоқот ўтказишга чақирди, деб хабар қилмоқда ТАСС.

«Бош котиб ҳукумат ва мухолифатнинг биргаликда ҳаракат қилиши ва мамлакатнинг жорий муаммоларига эътибор қаратиши лозимлигига ишончи комил. Улар, хусусан, Венесуэла халқининг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари йўлида бирга чоралар кўриши керак», — дейилади баёнотда. 

Пан Ги Мун шунингдек, қонун ва конституция, инсон ҳуқуқлари, жумладан фикрлар изҳор қилиш ҳамда тинч йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқи устунлигини бирдек тан олиш зарурлигини ёдга олган. 

Бундан аввал, Венесуэлада ташкил этилган ҳукуматга қарши намойишларда тартибсизликлар рўй бергани ва отишма содир бўлгани хабар қилинган эди. 


 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид