Жаҳон | 21:35 / 29.10.2016
16194
1 дақиқада ўқилади

Жаҳон кўчмас мулк бозорида янги рекорд - Ҳонконгдаги автомобиль турар жойи қулоқ эшитмаган нархда сотиб юборилди

Фото:© Bloomberg

Жаҳон кўчмас мулк бозорида янги рекорд қайд этилди: мана шу ҳафта Ҳонконгда автомобиль турар жойи 4,8 млн Ҳонконг долларига (620 минг АҚШ доллари) сотиб юборилди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Энг қиммат автомобиль турар жойи бўлган бу ер Ҳонконг молиявий марказидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда - Мид-левелс тумани, Кондуит-роуд 55 да жойлашган. Бу ерда йирик компанияларнинг раҳбарлари, миллиардерлар ва дипломатлар йиғилиб туришади. Дарвоқе, Alibaba раҳбари Жек Ма айнан Мид-левелсда истиқомат қилади.
Қиёслаб кўриладиган бўлса, уйдан марказга бўлган йўл кира ҳақи 120 мингни ташкил этади. Шундан келиб чиққан ҳолда, турар жой эгаси сотиб олган пулига 245 йил давомида уйдан ишга, ишдан уйга бориб келса бўларди.

 

Мавзуга оид