Жамият | 18:38 / 30.10.2016
15863
2 дақиқада ўқилади

Арнольд Шварценеггер ва Жеки Чан Россиянинг "Вий-2" фильмида суратга тушишмоқда

Фото: © AP

Ҳолливуд юлдузлари Арнольд Шварценеггер ва Жеки Чан россиялик Олег Степченконинг "Вий" фильми сиквелида суратга тушишади. Фильм номи - "Хитойга саёҳат: Темир ниқоб сири". Бу ҳақида фильм продюсери Глеб Фетисовнинг матбуот хизмати маълумотига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди

"Шварценеггер иштирокидаги съёмкалар Хитойда бўлиб ўтмоқда. У билан бирга "Вий-2" фильмида яна бир Ҳолливуд юлдузи Жеки Чан ҳам суратга тушмоқда", - дейилади хабарда. 

Картина сюжетига кўра, инглиз сайёҳи Жонатан Грин Россия императори Пётр I'дан Узоқ Шарқ хариталарини тайёрлашга буюртма олади, ушбу вазифани бажариш жараёнида у Хитойга келиб қолади. 

Бундан аввал сиквел яратувчилари мазкур фильмнинг хитой миллий картинаси бўлиши ҳақида айтишганди. 

Россия ва Хитой киноижодкорлари ҳамкорлигидаги "Вий-2: Хитойга саёҳат" фильми премьераси 2017 йилнинг бошида бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид