Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Клинтон сайлов кампанияси раиси сенаторларнинг биридан Трамп "АҚШнинг тунги даҳшати" деб аталган мактублар олган
Фото: © AP
Мичиган штатидан демократчи сенатор Дебби Стэйбнау АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон сайлов кампанияси раиси Жон Подестага Дональд Трампни АҚШ президентлигига қандай бўлмасин қўймаслик айтилган мактуб ёзган. Бу ҳақда WikiLeaks томонидан Подеста мактубларининг 23-қисми чоп этилгандан кейин маълум бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Бу давлатимиз учун даҳшатли туш сценарийсидир. Бу одам АҚШ президенти бўла олмайди. Трамп қуролли кучлар бошида? Бу сизни кечаси ухламасликка мажбур қилади", деб ёзган Стэйбнау.
Сенатор мактубини 2 март куни ёзган ва унинг мавзусини "президент Трамп" деб белгилаган. Мактубда Стэйбнау Подестани Клинтонда сайловларда ғалаба қилишга маблағлар етишига ишонч ҳосил қилишга чақиради, йўқса бутун мамлакатга Оқ уйда Трамп билан уйғонишга тўғри келиши, буни эса ҳеч ким истамаслигини айтади.
Мавзуга оид
08:25 / 22.06.2025
«Конституцияга мутлақо зид» — АҚШ қонунчилари Трампнинг қарорини муҳокама қилмоқда
19:45 / 27.02.2025
Боғчалардаги ҳолатлар юзасидан мактабгача ва мактаб таълими вазирига сенатор сўрови юборилди
22:05 / 20.08.2024
Хиллари Клинтон Камала Харрисга «шиша шифт»ни синдириш вақти келганини айтди
07:40 / 03.08.2024