Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Клинтондан 1 фоизга ортда қолмоқда
Фото: © AP
АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп президентлик сайловлари бўйича ўзининг асосий рақиби Хиллари Клинтондан бор-йўғи 1 фоизгина ортда қолмоқда. Бундан The Washington Post газетаси ва ABC телеканали ўтказган ижтимоий сўровнома маълумотлари гувоҳлик бермоқда.
Клинтонга сўралганларнинг 46 фоизи, Трампга 45 фоизи овоз беришга тайёрликларини билдиришган.
Сўралганларнинг учдан бири Клинтонга нисбатан ФҚБ томонидан хизмат ёзишмалари иши бўйича терговнинг қайта бошланиши сабабли унга овоз бермасликларини айтишган.
Маълум қилинишича, сўровномада 1160 киши иштирок этган, у 25-28 октябрь кунлари ўтказилган.
Мавзуга оид
09:10
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
22:05 / 20.08.2024