Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бишкекдаги аэропортга бомба ўрнатилгани ҳақидаги хабардан кейин йўловчилар эвакуация қилинди
Фото: K-News
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги Манас аэропортидан барча йўловчилар ва ходимлар эвакуация қилинди. Бунга номаълум шахс милиция навбатчи қисмига қўнғироқ қилиб, аэропортдаги самолётда бомба ўрнатилганини хабар қилганидан сўнг амалга оширилган. Бу ҳақда Қирғизистон миллий хавфсизлик хизматига асосланиб, РИА Новости хабар берди.
"Бизга соат 17.00да ҳавога кўтариладиган самолётга бомба қўйилгани ҳақида айтишди. Йўловчилар ва ходимлар аэропортдан олиб кетилди", — дейилган "Манас" халқаро аэропорти маълумотномасида.
"Эвакуация сабабли тўртта: Ўш, Москва, Новосибирск ва Сургутга учадиган рейсларга йўловчиларни рўйхатга олиш вақтинча тўхтатилди", — деб маълум қилган Sputnik Қирғизистон.
Яна нечта рейсга рўйхатга олиш тўхтатилиши ва парвозларга қачон рухсат берилиши оператив ишлар натижасига боғлиқ бўлади. Қирғизистон ДМХҚ ва ИИВ ходимлари аэропорт биноларини текширишни давом эттиришмоқда, барча ходимлар ва йўловчилар эвакуация қилинган.
Мавзуга оид
09:58 / 21.01.2026
Ўзбекистон аэропортларида йўловчилар сони 15 миллиондан ошди
16:14 / 12.01.2026
Осло аэропорти дрон сабаб учиш-қўниш йўлагини вақтинча ёпди
15:48 / 12.01.2026
Аэропорт, вокзал ва автостанция номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади
09:31 / 08.01.2026