Жаҳон | 22:39 / 01.11.2016
5872
1 дақиқада ўқилади

Роскомос ва NASA Венерага биргаликда парвоз режалаштирмоқда

Фото: krpress.ru

Сирли Венера яқин келажакда ерликларга ўз сирларини очади. Роскосмоснинг Қуёш тизимининг иккинчи сайёрасига саёҳати фаол тайёргарчилик босқичида турибди.

Энди бу лойиҳага АҚШнинг NASA коинот агентлиги қизиқиш билдирмоқда ва бу бўйича илк музокаралар муваффақиятли ўтди.

Россия ва АҚШ коинот агентликлари мутахассисларидан тузилган гуруҳ сайёрага туширилувчи қурилма парвозининг бир неча сценарийсини таклиф қилди. Қурилма сайёра сиртида бир неча кун ишлаб, ноёб тажрибалар ўтказиши керак. Бу тажрибалар нима учун Венерада сув йўқолиб кетгани ва унда ҳаёт бўлган-бўлмагани ҳақидаги саволларга жавоб беришда ёрдам беради.

"Венера-Д" деб номланган бу миссияга 2026 йилда, сайёралар йўналишларидан келиб чиқиб старт берилиши мумкин. Бироқ олимлар ҳозирча аниқ санани айтишмаяпти.

 

Мавзуга оид