Ўзбекистон ва Словакия вакиллари ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашди
2016 йилнинг 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлари вазири Абдулазиз Комилов Словакия Республикаси ишбилармон доираларининг нуфузли делегациясига бош бўлиб мамлакатимизга ташриф буюрган Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги Давлат котиби Лукаш Паризекни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг, жумладан “Ўзбекистон – Евроиттифоқ” шаклидаги ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Л.Паризек Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бизнес вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон-Словакия давра суҳбати ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундини ижобий баҳолади.
Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Қайд этилганидек, аввалроқ Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ва 3 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида Словакия делегацияси иштирокида очиладиган "Мўъжизавий Словакия" ҳамда "Словакия рассомларининг 1967-2013-йилларда Братиславадаги халқаро бенналда тақдирланган энг яхши асарлари" номли кўргазмалар икки мамлакатда ҳам маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларга қизиқиш ўсаётганидан далолат беради.
Музокараларда Словакия элчиси Павол Иван иштирок этди.
Мавзуга оид
23:59 / 08.10.2024
Словакия бош вазири ОАВни назорат қиладиган бошқарма тузиш кераклигини айтди
11:00 / 08.10.2024
Словакия бош вазири Украинанинг Евроиттифоққа киришини қўллаб-қувватлашини билдирди
22:37 / 07.10.2024
Словакия бош вазири Брюсселга «ракета зарбаси беришга» чақирди
11:35 / 09.09.2024