Фан-техника | 19:44 / 03.11.2016
7082
2 дақиқада ўқилади

“Одноклассники” табиий ҳодисалар ҳақида огоҳлантириш иловасини ишга туширди

“Одноклассники” ижтимоий тармоғи фавқулодда вазият ҳақида хабар олиш ва яқин инсонларининг хавфсизликда эканлигига ишонч ҳосил қилишга ёрдам берувчи янги веб ва мобил иловалари созланмасини тақдим этди. “Мен хавфсизликдаман” лойиҳаси 2016 йилнинг 2 ноябрь куни Mail.Ru Group ва Россия ФВВ ўртасида тузилган келишув доирасида амалга оширилди.

“Одноклассники” ижтимоий тармоғи ва Россия Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги янги, табиий офатлар ва ҳалокатлар пайтида фойдаланувчиларга ёрдам беришни кўзда тутувчи хизматни ишги туширилиши ҳақида эълон қилди. “Мен хавфсизликдаман” лойиҳаси унинг профилида кўрсатилган вилоят ва турган жойни автоматик тарзда аниқлайди ва тегишли хабарни юборади. У билан бирга фойдаланувчилар фойдали ахборот, фавқулодда хизматларнинг шошилинч рақамлари ва юзага келган ҳолатда қандай ҳаракат қилиш ҳақида қўлланмани олишади.

Бундан ташқари, янги созланма “Мен хавфсизликдаман” статусини ўрнатиш ва тезкорлик билан дўстларингизнинг қай бири офат юз берган ҳудудда эканлигини билиш имконини беради. Бунинг учун “Хавфсизликда” махсус иловаси устига босиш керак, агар уларнинг аҳволи ҳақида хабар бўлмаса, “Уларга ёзинг” иловаси орқали билиш мумкин бўлади.

Келажакда илова нафақат Россия аҳолисини, балки ижтимоий тармоқнинг бошқа мамлакатларидаги фойдаланувчиларини ҳам огоҳлантириш имконини беради.
 

Мавзуга оид