Ўзганинг банк мобил иловасига уланиб, пулларни ечиб олган шахс ушланди
Гумонланувчи жабрланувчига сохта ҳавола юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган.

Фото: Alamy stock
Фарғона вилоятида яшовчи (аёл) У.М. ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, номаълум сабабларга кўра унинг 10 млн сўмга яқин пул маблағлари ечиб олинганлигини ва айбдор шахсга қонуний чора кўришликни сўраган.
Киберхавфсизлик маркази хабарига кўра, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қашқадарё вилоятида яшовчи Т.А. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, гумонланувчи Т.А. жабрланувчи У.М.га сохта ҳавола юбориш орқали шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган. Унинг 10 млн сўмга яқин пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.А.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми “а,б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Кореянинг собиқ президенти Мун Чже Ин порахўрликда айбланди
Жаҳон | 12:36
-
25 апрель куни ҳаво ҳарорати 35 даражагача исийди
Ўзбекистон | 12:32
-
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Иқтисодиёт | 12:24
-
Россия Украина шаҳарлари бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади
Жаҳон | 11:20
Мавзуга оид

19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади

10:41 / 30.11.2024
Банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм ажратиб беришини айтган шахслар ушланди

08:51 / 29.11.2024
Банклар балансидаги иссиқхона ва цехлар тадбиркорларга берилиши мумкин

09:59 / 23.11.2024