Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зак Кинг Turkish Airlines авиакомпанияси рекламасида "монтаж сеҳри"ни кўрсатиб берди
Америкалик видеомонтажчи ва режиссёр Зак Кинг Turkish Airlines авиакомпаниясининг самолёт бортидаги хавфсизлик қоидаларига бағишланган рекламасида суратга тушди. Creativity нашри шу ҳақида маълумот берди.
Роликда Кинг видеомонтаж ёрдамида бортдаги хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни кўрсатади. У ноутбукни қоғоз варағига айлантириб, салон схемасидан самолёт ясайди, унинг майкаси эса қутқарув нимчаси "ролини ўйнайди".
"Сеҳр дунёдаги энг қадимий санъат турларидан биридир. Психологлар ва нейробиологлар унинг аудиторияни жалб қилиш хусусиятини ҳали-ҳануз ўрганишади", - дейди лойиҳа маслаҳатчиси, психолог Густав Кун.
Реклама ролигининг мақсади — йўловчилар эътиборини хавфсизлик қоидаларига жалб этиш, зеро парвоз олдидан экипажнинг стандарт кўрсатмаларига кўпчилик аҳамият бермайди.
Мавзуга оид
15:55 / 13.05.2025
Туркия авиакомпаниялари самолёт тўхташидан олдин ўрнидан турганларни жаримага тортади
12:10 / 25.01.2025
Turkish Airlines 13 йилдан сўнг Сурияга парвозларини қайта тиклади
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
00:48 / 23.11.2024