Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 6 ноябрга ўтар кечаси соат миллари бир соатга орқага сурилди
АҚШнинг аксарият ҳудудида қишки вақтга ўтиш мақсадида 6 ноябрга ўтар кечаси соат миллари бир соатга орқага сурилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Қишки вақтга ўтиш мамлакатнинг бутун ҳудудида мажбурий ҳисобланмайди. Жумладан, мамлакатнинг Аризона штати, унинг таркибига кирувчи Ҳавайи, Пуэрто-Рико, Виржиния ороллари, Гуам, Шимолий Мариан ороллари ва Америка Самоасида ҳамиша ёзги вақт амал қилади.
АҚШнинг шарқий соҳилида жойлашган Вашингтон ва Нью-Йоркда соат миллари сурилгач, Тошкент билан фарқ 10 соатни ташкил қилади.
АҚШда биринчи марта ёзги вақтга ўтиш ўша вақтдаги президент Вудро Вильсон буйруғи билан 1918 йилда жорий қилинган. Бироқ бир йил ўтгач қонун чиқарувчилар бунга қаршилик қилишган. 1966 йилга келибгина, АҚШда соат милларини суриш ҳақида тегишли қонун қабул қилинган.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026