Гвардиола «Манчестер Сити»нинг яна бир ғалабани қўлдан чиқаргани ҳақида
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Мидлсбро» (1:1) клубига қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Ўйин ҳақида
Биз ғалаба қозониш учун ростдан ҳам ҳамма ишни қилдик, ўйин назорати бизда эди, бироқ сўнгги дақиқада гол ўтказиб юбордик. Афсус.
«Барселона» билан ўйиндан кейинги эйфория ҳақида
«Барселона» устидан қозонилган ғалаба бизга салбий таъсир қилгани йўқ. Бу натижага ўша ўйиндан кейин юзага келган эйфория сабаб эмас. Биз 3 ёки 4 гол уришимиз мумкин эди. Олти ёки еттита жуда яхши имкониятларга эга бўлгандик, уларни голга айлантира олмадик. Иккинчи голни уриб, ўйинга нуқта қўйиш керак эди.
Рақибларда имконият пайдо бўлгани ҳақида
Қоқилганимизни тан оламан, бироқ чемпионат ҳали узоқ давом этади. Ўз майдонимиздаги сўнгги 3 ўйинда 6 очко йўқотдик, бироқ ҳалиям пешқадамлар сафидамиз. Олдинга ҳаракатланишда давом этишимиз керак.
Мавзуга оид
15:36 / 09.04.2022
Манчестер – Ливерпуль тўқнашуви: Клопп Гвардиола меҳмони, «МЮ» «Эвертон»га қарши
18:48 / 01.10.2017
Дарсликларга киритилиши лозим бўлган ўйин услуби. Гвардиола жамоасининг кечаги ғалабаси таҳлили
11:20 / 05.07.2017
Хосеп Гвардиола: «Месси «Барселона»да экан, улар енгилмас жамоа бўлиб қолаверади»
15:50 / 04.07.2017