Жаҳон | 15:59 / 06.11.2016
6153
1 дақиқада ўқилади
Ироқдаги терактлар туфайли қурбон бўлганлар сони 39 нафарга етди
Ироқнинг 2 шаҳрида содир этилган терактлар туфайли қурбон бўлганлар сони 39 нафарга етди, 40 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар берди.
Бундан олдинги хабарларда қурбонлар сони 9 нафарлиги айтилганди.
Террорчи худкуш Тикрит шаҳридаги автомобил йўлида тиғиз вақтда ўзи минган автомобилни портлатиб юборган. Шаҳарда комендантлик соати жорий этилган, ҳукумат яна теракт содир бўлиши эҳтимолидан огоҳлантирган.
Хабарда айтилишича, шу вақтда Тикрит вилоятининг Салоҳ ад-Дин туманида ҳам отишма келиб чиққан.
Яна бир портлаш Тикритдан 50 км масофадаги Самарра шаҳрида содир этилган. Худкуш портловчи қурилма ўрнатилган машинани шиаларнинг масжиди ҳовлисида портлатиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган.