Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўровномаларга кўра Клинтон президентлик пойгасида етакчиликни ўзида сақлаб қолмоқда
Фото: © AFP
АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон АҚШдаги президентлик пойгасида етакчилик қилишда давом этмоқда. У асосий рақиби Дональд Трампдан 3 фоизга олдинда бормоқда. Бундан Chief Research Officer компанияси ва Politico нашри ўтказган сўровнома натижалари дарак бермоқда.
Сўровномага кўра, Клинтон учун сўралганларнинг 45 фоизи, Трамп учун эса 42 фоизи овоз беришга тайёрликларини билдирганлар.
Шу билан бирга АҚШнинг иккита йирик партиясидан бўлмаган номзодларнинг қўллаб-қувватланиши улуши ҳам катта: Либертариан партия номзоди Гэри Жонсонни 8 фоиз, Яшиллар партияси номзоди Жилл Стайнни 4 фоиз сўралганлар қўллаб-қувватлаганлар.
Клинтон анъанавий тарзда миллий озчилик вакиллари ва аёллар орасида етакчилик қилмоқда. Эркаклар орасида у Трампни бор-йўғи бир фоизга ортда қолдирмоқда.
4-5 ноябрда ўтказилган ушбу сўровномада 1,5 мингга яқин сайловчи иштирок этди. Натижалар хатолиги 3 фоизни ташкил қилади.
Мавзуга оид
22:05 / 20.08.2024
Хиллари Клинтон Камала Харрисга «шиша шифт»ни синдириш вақти келганини айтди
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020
Трамп Оқ уй олдидаги отишма сабабли матбуот анжумандан олиб чиқиб кетилди
22:47 / 10.08.2020