Жаҳон | 17:04 / 06.11.2016
5875
1 дақиқада ўқилади
Тереза Мэй Brexit жараёни бўйича ён бермоқчи эмас
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй парламентни «халқ қарорини қабул қилиш», яъни мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқишини маъқуллашга чақирди. Бу ҳақда у Ҳиндистонга ташрифи чоғида маълум қилган.
У Лондон олий суди мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиш жараёни парламентда овозга қўйилиши лозимлиги ҳақида қарорга қарамасдан, Brexit’га тўла амал қилишга ваъда берган.
Ҳукумат суд қарорига апелляция берди, декабрь ойи бошларида шикоятнинг кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Мэй Лондон олий судида апелляция қондирилмаса ва ҳукумат парламент томонидан Brexit маъқулланишини кутишга мажбур бўлса, Британия воқеалар ривожининг энг ёмон вариантига дуч келиши ҳақида огоҳлантирди.
Мавзуга оид
08:53 / 01.12.2022
Brexit: Брюссел Лондонга босим ўтказишнинг янги воситаларига эга бўлади
14:37 / 04.01.2022
Brexit’га бир йил тўлди: Британия Европа Иттифоқини тарк этиб ютдими ё ютқазди?
22:11 / 30.12.2021
Британияда давлат хизматчиларига “Brexit” сўзини қўлламаслик тавсия қилинди
23:42 / 09.07.2021