Украина миллий банки WebMoney, "Яндекс.Деньги" ва Qiwi тўлов тизимларини тақиқлаб қўйди
Украина миллий банки мамлакатда WebMoney, "Яндекс.Деньги", Qiwi Wallet, "Wallet one/Единый кошелек" тўлов тизимларини қўллашни тақиқлаб қўйди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Хабарга кўра, бундай қарорга Украина марказий банки билан хизматларни тақдим қилиш бўйича келишилмагани сабаб бўлган.
Таъкидланишича, Украина марказий банки WebMoney.UA давлат ички тўловлар тизими ишини маъқуллаган.
РИА “Новости” ахборот агентлигига "Яндекс.Деньги" матбуот хизматида маълум қилинишича, хизмат Украинада фаолият юритмайди ва бутун дунё бўйлаб Россия қонунчилигига мувофиқ равишда Россия марказий банки лицензияси бўйича ишлайди.
Россия тўлов тизимлари Украинанинг 31 октябрда кучга кирган санкциялари остига тушди. Улар орасида "Колибри", "Золотая корона", "Юнистрим", "Международные денежные переводы "Лидер", Anelik, Blizko каби тўлов хизматлари бор.
Мавзуга оид
15:10 / 02.10.2019
WebMoney – электрон ҳамёндан ҳам кўпроқ дегани
07:51 / 29.07.2019
Россияда аноним онлайн тўловлар тақиқланиши мумкин
11:56 / 05.07.2019
WebMoney тизимида ўзбек сўми қийматига тенг бўлган WMY белгиси пайдо бўлди
08:56 / 27.05.2018